ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг ҳолда давлат ва жамият қурилиши тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон ва унинг қадр-қиммати учун хизмат қилаётганини бугун барчамиз ўз ҳаётимиз мисолида кўриб, англаб, ҳис қилмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, бугун ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида ўзгариш, янгиланишлар кузатилмоқда. Ушбу ислоҳотлар замирида халқ манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади мужассам. Ана шундай эзгу амаллар самарасида давлат ва халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилиб, халқ оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган янгича тизим ишлаб чиқилди.

Ҳаёт эркинлашди, одамлар енгил нафас ола бошлади... Шу эмасми эл манфаати йўлида амалга оширилган ислоҳотларнинг асл моҳият-мазмуни... Этироф этамиз, биз яхши яшай бошладик. Биз энди ақлимизни, интеллектуал салоҳиятимизни, билим ва тажрибамизни оширишимиз, айнан ана шу омилларни иқтисодий ўсиш нуқталари ва ресурс манбаларига айлантиришимиз шарт.

Албатта, билим ва тажриба, тинимсиз ўқиб-ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиш, юқори технологияларни жорий этиш, ислоҳотларни самарали олиб бориш эвазига Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида янада кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айлантира оламиз.

Мухтасар айтганда, юртдошларимиз Президентимиз саъй-ҳаракатлари шарофати билан яратилаётган шарт-шароит, ижобий ўзгаришлардан мамнун ва янгиланишларни астойдил қўллаб-қувватламоқда. Зеро, ислоҳотлар самаралари халқимиз манфаатларига хизмат қилмоқда, аҳоли фаровонлигини таъминламоқда.

 

Бекзод СОБИРОВ,

Ҳазорасп тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.