#Хорижда_меҳнат_қилаётган_ёшлар_билан_онлайн_мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Туман ҳокими Зафар Абдиримов ва туман ИИБ бошлиғи Жасур Мадаминовлар хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган ҳазорасплик ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашувда айни кунда Қозоғистон, Корея, Россияда истиқомат қилаётган 20 нафар меҳнат мигрантлари иштирок этди.

 


Мулоқот давомида туманимиз ёшларидан турли масалаларда, хусусан, кредит олиш, тадбиркорлик қилиш учун имтиёзлардан фойдаланиш, уй-жой, субсидия, бандлик масалаларида мурожаат ва таклифлар келиб тушди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат шахсан ўзининг назоратида эканлигини, кўтарилган масалалар қонун доирасида ижобий ҳал этилишини таъкидлади. Шунингдек, хорижда ишлаб ва ўқиб юрган ёшлар билан бу каби онлайн мулоқотлар тез-тез ташкил этилиши белгиланди.

 



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.