Бугун туман ҳокимлигида Ҳазорасп туманида маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими Зафар Абдиримов, сектор раҳбарлари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни туман ҳокими Зафар Абдиримов бошқариб борди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.
Шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, 1 январдан бошлаб маҳалла бюджетини шакллантириш ҳамда уларда шаклланадиган маблағларни маҳалла “еттилиги”нинг коллегиал қарорлари орқали инфратузилмани яхшилашга йўналтириш белгиланлиги, бунда ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг манбалари сифатида мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳамда бўш турган кўчмас мулкни сотиш ва бинолар ижарасидан тушумлар этиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Йиғилиш давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда нуронийлар сўзга чиқиб, Фармон ва Қарордан келиб чиқадиган долзарб вазифаларга ўз муносабатларини билдиришди.
Шундан сўнг, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Хоразм вилояти кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун 5 нафар делегат, маҳалла фуқаролар йиғини раислари орасидан танлаб олинди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.