Ҳазорасп тумани прокурори Д.Мадиримовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги (07-1-352-сонли) топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш борасида 2-секторда қатор ишлар амалга оширилди.

Шиддат билан ривожланиб бораётган давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида туман прокурори, сектор раҳбари  сифатида туманда халқ оғирлигини енгил қилиш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни хал этиш, аҳоли фаравонлигини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни самарали амалга оширилишида нафақат назорат ўрнатдик, балки бу ишларда яқин кўмакчи бўлдик.

Бугунги кундаги ислоҳотлар натижасида  аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, маданияти, талабчанлиги анча ортди. Буни жойларда мунтазам ўтказиб келинган Сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувлари натижалари яққол кўрсатди.

Сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувларида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга, шунингдек, Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида берилган имконият ва имтиёзларни қўллаш орқали фуқароларни (ёшларни) мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилди.

2-сектор ҳудудида 14 та маҳалла бўлиб,  жами 11431 та хонадон ва уларда  66776 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Қилинган мурожаатларни таҳлили қабуллар давомида аҳолининг тиббий хизмат кўрсатишга эхтиёжи юқорилигини кўрсатди ва электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилди.

2023 йилнинг 3 ойида 2-сектор ҳудудидаги 14 та маҳаллаларда 12 та сайёр қабуллар ўтказилди, бу қабулларда 324 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди.

Сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар сони 85 тани ташкил қилган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 таси банк кредитлари ажратилишидаги муаммолар хусусида, 16 таси электр кучланиши пастлиги хусусида, 3 таси йўлларни таъмирлаш масаласи, 6 таси соғлиқни сақлаш, даволаниш, ордер ажратиш, бепул дори-дармон билан таъминлаш масаласи, 9 таси табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, 3 таси ичимлик суви таъминотидаги муаммолар,
4 таси ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам масаласи, 3 таси бандлик масаласи, 3 таси кадастр хизмати, 3 таси замонавий интернет билан таъминлаш, 4 таси уй-жой масаласи, 1 таси “Аёллар дафтари” масласи, 9 таси “Ёшлар дафтари” масаласи ва 18 таси бошқа мазмундаги мурожаатларни ташкил қилди.

Жами 85 та мурожаатлардан 30 таси ҳал этилди, хал этилган мурожаатлардан 30 тасида ёки 35,2 фоизида муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди ва уларнинг ҳар бири бўйича ташаккурномалар, миннатдорчилик хатлари ва тилхатлар асосида ҳисоботларда ва ижтимоий тармоқда ёритиб борилди.

Яратилган бу тизим нафақат сектор раҳбарини, балки ҳалқни прокуратура органларига бўлган ишончини янада орттирди.

Шунингдек, секторда 12 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва 134 га яқин ёшларни иштироки таъминланди.

Ёшлар учрашувидаги мурожаатларни аксариятида ёшлар дафтарига киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш сўралди. 

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва субсидия маблағи ажратилиши масаласида 4 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва тўлов контрактлари тўланиши масаласида 5 та, интернет тармоғига уланиш масалаларида 1 та, газ таъминоти масаласида 1 та, хайдовчилик гувоҳномаси олиш учун тўлов амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш масаласида 3 та, “Ёшлар джафтари” га киритиш масаласида 4 та, ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви учун тўловни амалга ошириш масаласида 1 та жами 19 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 7 тасида (36,8%) ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди, 3 нафарига (15,7%) асосли тушунтиришлар берилди, 9 та мурожаат (47,3%) ўрганиш жараёнида бўлди.

2023 йилнинг 3 ойида жами 4 та тадбирлар ўтказилди, шундан 2 та меҳнат ярмаркаси, 2 маротаба сайёр тиббий кўрик ўтказилди. 

Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинди.

Туман прокурори ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида белгиланган графикка асосан жами 2 та меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада жами 42 та корхона ташкилотлар 189 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди, шундан 91 та олий маълумотли, 53 та ўрта-махсус, 45 та ўрта маълумотли бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, шундан хусусий секторда 15 та корхона-ташкилотлардан 28 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. (шундан 18 та ўрта-махсус, 10 та ўрта маълумотли)  

Ярмарка натижасида ишсиз фуқароларнинг 54 нафарига доимий ишга жойлашиш учун, 18 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга қабул қилиш учун йўлланмалар берилди.

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан 33 нафар ишсиз  банд бўлмаган фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.

Сектордаги  “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 20 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 15 нафар фуқарога тикув машиналари берилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг 29 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тартибда хуқуқий маслахатлар берилди.

Йил бошидан секторга қарашли 14 та маҳалладаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинди, яъни жойларда аҳолини қийнаётган ва бугунги кунда аҳолини кайфиятига бевосита таъсир қиладиган бирламчи муаммолар ўрганилди ва рўйхати шакллантирилди.

Бу рўйхатда ҳар бир маҳалла кўчалари кесимида:

-“тупроқ кўча”;

-“электр кучланиши паст кўча ва хонадон”;

- “ичимлик суви таъминотига эга бўлмаган кўча” ёки “ичимлик суви тармоғи тортилган, бироқ хонадонлар тармоққа уланмаган кўча”;

-“суюлтирилган газ ва табиий газ меъёри бузилган кўча ва хонадонлар” кўрсатилди.

Ушбу таҳлилллар натижасида аҳолининг бир қатор эхтиёжлари қондирилди.

Жумладан, йул инфратузилмасини яхшилаш буйича жами
0,860 км. йўллар ШПС қопламаси ва шағал тўшалиб таъмирланди.

Хусусан, ушбу “Обод замин” маҳалласида 0,860 км. ни ташкил қилди.         

            Пиёдаларни хавфсиз, қулай  ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида “Боғдор”, “Саноат”, “Бешта” “Оқ майдон” ҳамда “Овшар” маҳаллаларида жами 0,15 км узунликда пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари режалаштирилиб, бугунги кунгача “Боғдор” маҳалласида
80 метр, “Саноат” маҳалласида 20 метр, Овшар маҳалласида 40 метр ва
“Оқ майдон” маҳалласида 20 метр йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сектор ҳудудида аҳолининг ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бунда асосий эътибор бюджетдан  маблағ ажратилишини кутиб ўтирмасдан, аҳолининг имконияти ва хохишидан келиб чиқиб,                                2023 йилнинг 3 ойининг ўзида сектор ҳудудидаги “Обод замин” маҳалласидаги ички йўлларга 0,860 км. қисмига қум-шағал аралашмаси (ШПС) билан таъмирлаш ишлари олиб борилди.

            Туманда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини аниқлаш бўйича тизимли назорат ўрнатилди.

2023 йилнинг ушбу кун ҳолатига туман кадастр агентлиги бўлими томонидан ер майдонларини фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланганлиги бўйича 23 та ҳолат аниқланиб, барчасига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва 18 та ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган.

Секторда бевосита Прокурор ташаббуси билан 5 та ташаббус доирасида ёшлар уртасида спорт мусобақалари, "буш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари”, "Сайёр тиббий кўрик"лар ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 3 ойида жами 2 маротаба сайёр тиббий кўрик ўтказилди. Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинди.

Ташкил этилган сайёр тиббий кўрик давомида 15 та турдаги (УТТ, ЭКГ, Лабарант, Уролог, Кардиолог, Травматолог, Терапевт, Отолоринголог, Офтольмолог, Эндокринолог, Гинеколог, Хирург, Педиатр, Невропотолог, Пул монолог) тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилди.

Тиббий куриклар давомида 46 нафар патранаж хамширалари хонадонларда бўлиб, 1128 та хонадонни патранаж хизмати билан қамраб олишди, 1458 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Секторга қарашли 14 та маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижасида 60 ёшдан катта фуқароларнинг 130 нафарида сурункали касалликлар борлиги, (58 нафари ногирон булиб, шулардан 1-гурух
9 нафар, 2-гурух 49 нафар, рухий касаллиги бор 4 нафар) аниқланди.

Шунингдек, уйларида узоқ муддат ётиб қолган ўзгалар парваришига мухтож бўлган 9 нафар беморлар холидан хабар олинди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган фуқаролар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганида, жами тиббий кўрикдан ўтказилган 1458 нафар фуқароларнинг  552 нафари "Овшар", 906 нафари "Мустақиллик" маҳаллалари фуқароларини ташкил қилди.

Ушбу тиббий кўрикдан ўтказилган 1458 нафар фуқаролардаги касалликлар касаллик турлари бўйича таҳлил қилинганида: Гипертония ва юрак қон томир касаллиги 350 (ёшлар 19) нафарда; Эндокринологик касаллиги 85 (ёшлар 7) нафарда, Неврологик касаллик 150 (ёшлар 14) нафарда; Урологик касалликлар 102 (ёшлар) 25) нафарда, Кўз касалликлари 112 (ёшларда 17) нафарда,  Гинекологик касалликлар
263 (ёшлар 18) нафарда, Юқори нафас йўллари касалликлари 105(ёшлар 12) нафарда,  бўғим касалликлари 291 (ёшлар 27) нафарда аниқланиб, тегишли даъво муолажалари берилди.

Бундан ташқари, туман хокимлиги билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилаётган Якка ёлғизларнинг яшаш шароити ва турмуш тарзи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Туман прокурори сифатида барча якка ёлғизларнинг яшаш хонадонига бориб, зарурати ўрганилди, ўрганиш натижаси бўйича                         13 нафарини бепул дори-дармон билан таъминланиши ва даволаниши, 1 нафарига эшитиш аппарати, 1 нафарининг уй жойида том қисмини шифер қопламаси билан таъмирлаш ишлари бажарилди, 1 тасига санаторияга йўлланма берилди, 1 нафарига ногиронлик аравачалари етказилди.

Бундан ташқари, туман Телекоммуникация боғламаси томонидан 2-сектор ҳудуди аҳолисини юқори тезликдаги коммуникация хизматлари билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Яьни, “Бешта” маҳалласида 120 та, “Оталиқ” маҳалласида 96 та, “Истиқлолда” 4 та, “Оқ майдонда” 140 та, “Темирчи масканида 5 та, “Саноатда “ 12 та, “Овшар” маҳалласида 110 та, “Зехнли”да 4 та, “Камолот” маҳалласида 64 та ва “Ширинқудуқ “ маҳалласида 12 та  хонадон, жами 567 та хонадон  юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди.

2023 йилнинг 1-чорагида аҳолини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қурувчи ташкилотлар томонидан сектор ҳудудидаги Зеҳнли” ва “Ширинқудуқ” маҳаллаларнинг ҳар бирида 10 км.дан ичимлик суви тармоғи ётқизилиб фойдаланишга топширилди ва бунинг натижасида 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади, Ҳозирда “Камолот” МФЙда 0,921 км, Темирчи маскани маҳалласида 0,433 км тоза ичимлик сув тармоклари ёткизиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида ушбу маҳаллаларда яшовчи 100 га яқин хонадонни ичимлик сувига бўлган эхтиёжи қондирилади.

Сектор ҳудудидаги “Боғдор” маҳалласида 7 та хонадон, “Оталиқ” маҳалласида 8 та хонадон, “Саноат” маҳалласида 11 та хонадон, “Овшар” маҳалласида 12 та хонадон, “Оқ майдон” маҳалласида 106 та хонадон ва жами 144 та хонадон тоза ичимлик сув қувурига уланиб, шартнома асосида тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Аҳоли орасида норозичиликларнинг олдини олиш мақсадида сектор ҳудудидаги “Камолат” МФЙда 4 та, “Боғдор” МФЙда 15 та, “Саноат” МФЙда 8 та, “Оқ майдон” МФЙда 10 та, “Оталиқ” МФЙда 3 та, “Темирчи маскани” МФЙда 2 та, “Бешта” МФЙда 9 та, “Боғи эрам” МФЙда 8 та, “Зеҳнли” МФЙда 5 та, “Овшар” МФЙда 3 та, “Истиқлол” МФЙда 7 та ва жами маҳаллаларда 74 та ичимлик сув қувурларидаги носозликлар бартараф қилинди.   

Сектор ҳудудидаги мактабгача таълим ёшидаги тарбияланувчиларни  мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда 2-сектор ҳудудида 57 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормокда. Шундан, 5 таси давлат мактабгача таълим ташкилотини, 4 таси давлат ҳусусий шерикчилик аосида ташкил этилган муассасани, 48 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкитлотларини ташкил қилади.

Бугунги кунда маҳаллалардаги 5039 нафар мактабгача таълим ёшидагиларни 3608 нафари ёки 71,6 фоизи қамраб олинган, 2023 йилда бу кўрсатгични янада яхшилаш, қамровни ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2023 йил 1-чораги давомида моддий техник базани яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

2-сектор ҳудудида 17 та (6-, 9-, 10-, 13-, 26-, 40-, 50-, 20-, 31-, 33-, 34,36-, 38-, 48-, 15-, 30-, 42-сон) мактаб жойлашган бўлиб, мактабларнинг умумий ўқувчи ўрни 9518 га тенг. 2022-2023 ўқув йилида ушбу мактабларда 9767 нафар ўқувчи таълим - тарбия олмоқда.

Мактабларнинг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида 9,38, ва 50-сон мактабларга Республика бюджет маблағлари ҳисобидан интерактив доскалар билан таъминланди.

34-сон умумий ўрта таълим мактаби “Очик; бюджет” тизимида мактаб биносининг эшик ва деразаларини алмаштирилиши, мактабнинг электр ток тармоғини янгилаш ва мактабнинг иситиш тизимини янгилаш ва мактабнинг ташқи фасадини таъмирлаш бўйича иштирок қилмоқда. Натижада мактабнинг тўла қувватидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Мактабларни куз-киш мавсумида бир маромда ишлаши, шароит сифатини яхшилаш, хароратни меъёрда кшлаб туриш мақсадида 2023 йилнинг 1-чораги давомида 6-сон мактабга 10 тн, 34-сон мактабга 15 тн., 40-сон мактабга 20 тн. кўмир етказиб берилди.

«Хазорасптумангаз» филиали томонидан 2-сектор ҳудудида суюлтирилган газга мослашган “Овшар” маҳалласидаги 1219 та,  “Оқ майдон” маҳалласидаги 718 та, “Камолот” маҳалласидаги 1327 та, “Истиқлол” маҳалласидаги 988 та, “Саноат” маҳалласидаги 1216 та, “Мустақиллик” маҳалласидаги 612 та, “Ширинқудуқ” маҳалласидаги
257 та ва “Бешта” маҳалласидаги 91 та, жами 6428 та маҳалллардаги суюлтирилган газ исътемолчиларига ҳозирги кунда мунтазам равишда режа графикка асосан суюлтирилган газ  етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Бешта” маҳалласида 30 та, “Боғи эрам” маҳалласида 25 та ва “Оталиқ” маҳалласида 35 та ва жами 90 та газ тақсимлаш пунктларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2-сектор ҳудудидаги табиий газдан ажратилган маҳаллалардан “Овшар” МФЙга 2798 та, “Истиқлол” МФЙга 1918 та, “Камолат” МФЙга 2910 та, “Оқ майдон” МФЙга 1662 та, “Бешта” МФЙга 226 та, “Саноат” МФЙга 2701 та, “Мустақиллик” МФЙга 1589 та, “Ширинқудуқ” МФЙга 574 та ва жами 14378 та суюлтирилган маиший газ балонлари етказиб берилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган “Тоза-худуд” ДУК Ҳазорасп тумани филиали томонидан 2023 йил 1-чорагида 2-сектор буйича “Бешта” махалласидаги хонадонлардан 168 куб, “Боғиэрам” маҳалласидаги хонадонлардан 84 куб, “Боғдор” маҳалласидаги хонадонлардан 168 куб, “Оталик” маҳалласидан хонадонлардан 168 куб, “Зехнли” маҳалласидаги хонадонлардан 168 куб, “Саноат” маҳалласидаги хонадонлардан 168 куб, “Темирчи маскани” маҳалласидаги хонадонлардан 168 куб, “Овшар” маҳаласидаги хонадонлардан 168 куб, “Оқ майдон” маҳаласидаги хонадонлардан 168 куб, “Истиқлол” маҳаласидаги хонадонлардан 84 куб,  “Камолат” маҳаласидаги хонадонлардан 84 куб,  жами 1596 куб қаттик маиший чиқинди ташиб олиб чиқиб кетилиши таъминланди.

Шунингдек, 2-сектор худудида электр таьминотини яхшилаш ва баркарор ишлашини таъминлаш буйича туман электр тармоқлари корхонаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

2-сектор худудида мавжуд 14 та маҳаллада 155 дона трансформатор пункти  мавжуд. 10/0.4 кВ ҳаво узатиш линияси L=292.8 км. ни ташкил қилади. Устунлар сони 5840 та бўлиб, шундан таьмирталаблари 110 дона ташкил қилади.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан “Боғдор” маҳалласи “”Мезон” кўчасига 12 дона  замонавий тунги ёритгичлар ўрнатилди.

Сектор ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентиншг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш доир кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 20 декабрдаги ПК-55-сон Қарорига асосан 2023 йил 1-чораги давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 172 нафар фуқароларга тадбиркорлик қилишлари учун 4 468,5 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.