Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига оид 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрелдаги “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган йиғилишига асосан шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ҳафтанинг ярмини ёшлар масаласига ажратиш жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун шароит яратиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш энг муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган.
Маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида маданият ва санъат, спорт турларини оммалаштириш ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.
Кейинги йилларда юртимизда ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ташаббусларини рағбатлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Ҳазорасп туманида 4 та секторлар кесимида жорий йилнинг 1 май ҳолатига 5 минг 128 нафар уюшмаган ёшларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилган.
Маҳалла, туман, даражасида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонлик йўналишларида танлов ва мусобақалар ўтказиш режа-жадвали тасдиқланган.
Биринчи ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш йўналиши бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
2021 йилда жами ёшлар томонидан маданият ва санъат йўналишидаги тадбирларга ташрифлар сони 1755 нафарни ташкил қилиб, шундан: Ҳазорасп фолклор театрига 1564 нафар, бошқа маданият марказларига 101 нафар; музейларга ташрифлар сони 9 минг 500 нафар, шундан: Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасига 3 минг нафар, Ўзбекистон замонавий санъат музейига 1 минг 500 нафар ҳамда концерт ва театр томошаларига ташрифлар, умумхалқ сайиллари, муҳим саналарга бағишланган тадбирларга 28 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида маданият ва санъат соҳаси бўйича
18 дан ортиқ танловлар ташкил этилиб 550 нафарга яқин ёшларни иштироки таъминланган.
Шунингдек, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жойларда таниқли санъаткорлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирокида 8 маротаба мотивацион-ижодий учрашувлар ва концерт тадбирлари ташкил этилиб, уларга 6800 дан ортиқ уюшмаган ёшлар қамраб олинган.
Жорий йилда умумтаълим мактабларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маданият ва санъат йўналишида инвентар ва жиҳозлар ажратилиши режалаштирилган.
Жумладан, Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан 20 млн, сўм маблағ мактабларга мусиқа асбоблари харид қилишга йўналтирилган.
Ўтказилган хатловларга асосан мавжуд таълим муассасаларига қўшимча 856 та маданият ва санъат йўналишида рубоб, дутор, доира, гитара, аккардион ва сурнай каби мусиқа жиҳозлари ажратиш талаб этилмоқда.
Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида расм чизиш бўйича кўрик танловлар ўтказилиб келинмоқда, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан болалар учун саҳналаштирилган театр томошалари ташкил қилинган.
Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида маҳаллаларнинг уюшмаган ёшларини ҳар куни соат 16.00 дан 23.00 га қадар бепул шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилган.
Тумандаги ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга бўлган қизиқишларига кўра мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, (умумий ўрта таълим мактабларидаги спорт тўгаракларига 14746 нафар ёшлар жалб килинган) спорт тўгаракларига жалб қилинган 14746 нафар ёшлар жалб қилинган.
2021 йилнинг ўтган даври давомида 345 та жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари ташкил қилиниб, ушбу тадбирларга 5 минг 916 нафар ёшлар жалб қилинди. Шунингдек, фан-спорт ва таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда эрталабги бадантарбия машғулотлари мунтазам ташкил қилиниб, ушбу тадбирларга 22 минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинган.
Хатлов натижаларига кўра умумий ўрта таълим мактаблари учун футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўплари, шахмат-шашка, стол тенниси ва бошқа номдаги 3 минг 86 та жиҳозларга эҳтиёж мавжуд.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жисмонан соғлом, баркамол бўлиб етишишлари учун тарбияланувчилар ўртасида “Соғломжон-Полвонжон” мусобақалари ўтказилган. Тарбияланувчилар ўртасида спортнинг “Шахмат-шашка” тури бўйича кўрик танлови ўтказилган.
Учинчи ташаббус -аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича;
Бугунги кунда туманимизда рақамли технологиялар ўқув марказлари 1 та ташкил этилиб, 15 та компьютер техникаси билан таъминланди. Жорий йилда мазкур ўқув марказида шу кунга қадар ўқитилган тингловчилар сони 235 нафарни ташкил қилади, курсларни муваффақиятли тугатган барча тингловчилар сертификат билан таъминланган. Бугунги кунда “Рақамли технологиялар ўқув марказ”ида 75 нафар тингловчилар таҳсил олмоқда.
Жорий йил 15 февралдан 5 мартгача “IT womenuz-2021” лойиҳаси доирасида “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”ларидаги 12 нафар хотин-қизлар қатнашиб, шундан, 9 нафари курсларни муваффақиятли тугатган.
Хотин-қизларни ахборот коммуникация технологиялари ва дастурлашга ўқитиш бўйича “TechBika” лойиҳаси доирасида 103 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этиб, ўқув курсларини 89 нафари муваффақиятли якунлаган.
Умумтаълим мактабларида 3-ташаббус доирасида ахборот технологиялари йўналишидаги 76 та тўгараклар ташкил этилиб, уларга 1483 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилган.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар вилоятдаги 2 минг 835 нафар иштирокчилар рўйхатдан ўтиб, улардан 1 минг 947 нафари битирувчи сертификатини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги
ПҚ-4851-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилда туманидаги 12-, 48-, 52-,53-сон мактабларда компьютер синф жамланмалари мавжуд эмас. Ушбу кўрсаткич асосан янги ташкил топган мактаблар ҳиссасига тўғри келади.
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар учун компьютер саводхонлиги бўйича семинарлар ташкил қилинган. Уларга машғулотларни ўтишда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Тўртинчи ташаббус - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича;
Бугунги кунда туманда 1 та ахборот кутубхона маркази таълим муассасалари ва идора-ташкилотларининг 61 та кутубхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Туман ахборот кутубхона марказларининг маҳаллаларда 2 та кўчма кутубхоналари ташкил қилинган. Туман бўйича жами ахборот кутубхона марказлари ва кутубхоналар сони 63 тага етган.
Тумандаги 54 та умумий ўрта таълим мактабларининг барчасида болалар кутубхоналари ташкил этилган. 2021 йил мобайнида кутубхоналар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан жами 44 млн 752378 минг сўмлик 4182 дона бадиий адабиётлар билан таъминланган. Умумтаълим мактабларида кутубхонадан мунтазам фойдаланадиган ўқувчи-ёшлар сони 16 минг 301 нафарни ёки жами ўқувчилар сонининг 45 фоизини ташкил этади. Умумтаълим мактабларида фондида жами 61420дона китоблар мавжуд.
Мактабгача таълим ташкилотларида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Фарзандим учун китоб совға қиламан”, “Китобим-офтобим” шиори остида марафонлар ташкил қилиниб келинмоқда.
Шунингдек, туман ташкилотларининг раҳбар ҳамда ходимлари, собиқ битирувчилар томонидан “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан” номли акциялар доирасида мактаблар кутубхоналарига 57 минг 428 та, 944 млн сўмлик китоблар совға қилинди.
Мавжуд умумтаълим мактабларига ўтган 6 ой давомида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туман бўйича 22 млн.260418 сўмлик 1минг 663 та адабиётлар етказиб берилган. Бирок, бугунги кунда таълим муассасаларининг 109 минг 026 та китобларга эҳтиёжи мавжуд.
Шу ўринда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги 1 та “Баркамол авлод” мактабида замонавий тўгараклар очиш ва уларнинг ҳар бир мактабда тармоқ филиалларини ташкил этиш орқали қамровни камида 3-5 бараварга ошириш бўйича режа ишлаб чиқилган. Мазкур муассасада бугунги кунда жами 23 та тўгарак фаолият кўрсатаётган бўлиб, тўгаракларга 640 нафар ёшлар қамраб олинган. Марказларни мактабларга бириктириш орқали 2 мингга яқин ёшларни марказларга қамраб олиш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йил 26-28 май кунлари Хоразм вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали-2021” тадбирлари ташкил этилди.
Фестивал туманнинг 44 та маҳалласида кўтаринки кайфиятда ўктазилди. Тадбирларда 8 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирокида спорт мусобақалари, маданий тадбирлар ҳамда интеллектуал танлов ва лойиҳалар ўтказилган. Жумладан: Ҳазорасп тумани Гулзор маҳалласида туман ҳокимлиги, туман 3-сектор раҳбари ва Ёшлар ишларги агентлиги туман бўлимлари ҳамкорлигида қизлар ўртасида воллейбол мусобоқаси ташкил қилинган. Мусабақада туман 3-сектор ҳудудидаги ёш қизлар иштирок етдилар. Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган мазкур мусобақа иштирокчилари туман ҳокимининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Ёшлар ойлиги доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Ҳазорасп туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ҳазорасп туман Кенгаши, туман IT маркази ва туман 4-Сектор маъсул ҳодимлари билан хамкорликда тумандаги 18-30 ёшдаги ёшлар ўртасида "Киберспорт" мусабақасининг туман босқичи ташкил этилган. Мазкур мусобоқада юқори натижаларга эришаган ёшлар туман ҳокимининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Ёшлар ойлиги доирасида 2 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган якуний гала-концертда туманадаги иқтидорли ва исъдедодли ёшлар турли қимматбаҳо савғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари буйича ҳам тўталиб ўтмоқчиман.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида туманда 1966 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминланди, жумладан:
- 102 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига,
- 358 нафар вақтинчалик ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат гувоҳномалари расмийлаштириш орқали,
- 379 нафар янги очилган иш ўринларига,
- 245 нафар бўш иш ўринларига,
- 369 нафар хотин-қизларга кредит ажратилиб, шундан 369 нафари ўзини-ўзи банд банд қилинди, 244 нафари ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошладилар.
Тадбиркорликка жумладан
- 94 нафар хотин-қизлар ҳунармандчиликка,
- 25 нафар иссиқхона қуриб бериш орқали,
- 125 нафар хотин-қизлар кооперативларга жалб қилинган.
Бундан ташқари туман мутасддилар томонидан ўтган давр давомида;
ахборот коммуникация технологиялари йўналиши бўйича – 7 нафар;
паррандачилик йўналиши бўйича – 9 нафар;
тадбиркорлик кўникмалари йўналиши бўйича – 26 нафар;
тикувчилик йўналиши бўйича – 5 нафар;
тўқимачилик (ипак гилами) йўналиши бўйича – 2 нафар;
гўзаллик салони бўйича – 11 нафар;
асаларичилик бўйича – 4 нафар;
оилавий боғча ташкил қилиш бўйича – 2 нафар жами 64 нафар хотин-қизлар ўқув курсларида ўқитилиб, сертификатлар берилган.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига 22 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминланди, жумладан:
- 10 нафар янги очилган иш ўринларига,
- 12 нафар бўш иш ўринларига,
оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш учун 10 нафар хотин-қизларга кредит ажратилиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаганлар. Ушбу ташкилотга 22 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилиниб иш билан таъминланган.
Давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш учун тадбиркорликка, 1 нафар хотин-қизларга кредит ажратилиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошладилар. Ушбу ташкилотга 9 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинган ва битта ишчи аёллар дафтарига киритилган бўлиб хозирда иш билан таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига оид 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитиб, мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғриида”ги қонунинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга оид 5 та муҳим ташаббус ижроси” юзасидан 2021 йил
- I-чорак ҳамда апрель-май ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Б.Собировнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокими ўринбосари (Б.Собиров), Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Ш.Абдиримов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (Ш.Шокиров), туман халқ таълими бўлими (З.Қурбонова), туман маданият бўлими (У.Яқубов), Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими (Ж.Собиров) туман ҳокимликлиги билан биргаликда:
- бир ҳафта муддатда 2021 йил якунига қадар тумандаги таълим муассасаларига бешта муҳим ташаббус доирасида ажратилиши режалаштирилган жиҳоз ва инвентарларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқсин;
- манзилли рўйхат асосида жойлардаги таълим муассасаларига 2021 йил 31 декабрига қадар жиҳоз ва инвентарларни босқичма-босқич етказилишини тўлиқ назоратга олсин;
- амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ой якунида туман ҳокимига ахборот киритиб борсин.
- туман ҳокими ўринбосари (Б.Собиров), туман халқ таълими бўлими (З.Қурбанова), туман “Баркамол авлод” болалар мактаби (М.Рахимова), туман маданият бўлими (У.Яқубов), Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими (Ж.Собиров), туман ҳокимликлиги билан биргаликда:
- икки ой муддатда 2021-2022 ўқув йилида таълим муассасаларида 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилиши режалаштирилган тўгараклар ва мазкур тўгаракларга жалб этилиши кўзда тутилган ёшлар тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқсин;
- белгиланган кўрсаткичларга асосан жойлардаги таълим муассасаларига ўқувчи-ёшларнинг жалб этиш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, Туман ҳокими У.Машарипов