Ҳазорасп туман ҳокимининг Фармойиши


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 Туман ички ишлар бўлимининг 2022 йил 22 августдаги 10/2347сонли ёзишмасини эътиборга олиб, Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 31 йиллигини ўтказишда аҳолига қулайлик яратиш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

  1. 2022 йилнинг 29 август куни соат 16:00 дан 22:00 гача Ҳазорасп тумани марказининг қуйидаги кўчаларида:

- Ҳазорасп шаҳарчаси А.Навоий кўчаси туман почта бўлими биноси олдидан;

- Ҳазорасп шаҳарчаси А.Навоий кўчаси туман ХТБ биноси олдидан;

- “Ўзбекистон” кўчаси “Ҳаёт” кафеси  олдидан;

- Н.Машарипов кўчаси “Ресторан” биноси олдидаги йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат қатнови вақтинчалик тўхтатиб қўйилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими ва бошлиғи (Х.Машарипов)га:

-  Байрам дастурлари ўтказиладиган майдонлар олдиларидан 150 метр узоқликда транспорт воситаларини сақлаш жойлари ҳамда намунали жамоат тартибини сақлаш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу ҳудудларда қаровсиз қолдирилган ва шубҳали кўринган транспорт воситаларини хавфсиз жойга ўтказиш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Ушбу фармойиш бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Абдиримов ва туман ИИБ бошлиғи подполковник Х.Машарипов зиммаларига юклатилсин.

 

 Ҳазорасп тумани ҳокими                        У.Машарипов