Ҳазорасп туман ҳокими ҚАРОРИ
Вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 156қ-сонли қарори юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПҚ-5110-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан бугунги кунда маънавий қадрятларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий меросида улуғланган, халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозлаб келинаётган инсонпарварлик, шукроналик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва саховат туйғуларини кучайтириш ҳамда туманда муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги
ПҚ-5110-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 156қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан
2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – Пайшанба кунига тўғри келишини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сонли Фармони билан 2021 йил 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Собиров), маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов) Рамазон ҳайитининг карантин қоидаларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирлани амалга оширсин.
- Туман ҳокимининг ахборот хизмати бўйича маслаҳатчиси (Ж.Усманова)га Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Собиров зиммасига юклансин.
Ҳазорасп туман ҳокими У.Машарипов