Журналист ва ўқувчилар учрашуви
Автор:
Сабрижамил
Бугун “Ҳуқуқ ва истеъмолчи” газетаси мухбири журналист Шоира Шукурова туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 35-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, боғча ва мактаб фаолияти билан танишди.
Шунингдек, жажжи болажонлар ва ўқувчилар билан учрашди. Ўз ижодидан намуналар ўқиб, газетадаги фаолияти билан таништирди.
Шунингдек, ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашган журналист баъзи аниқланган камчиликлар бўйича фикрларини билдириб, ўз тавсияларини берди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.