Замонавий контейнер тиббий пункти ўрнатилди
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан туманимизда аҳолига хизмат кўрсатиш учун энг чекка ҳудудларда, шунингдек, тиббиёт пунктлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда замонавий контейнер тиббий пунктлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тиббий пункти туманимиздаги “Саноат” маҳалласига ўрнатилди ва очилиш маросимида туман ҳокими З.Абдиримов, туман прокурори Д,Мадиримов, нуронийлар, маҳалла аҳолиси ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Ушбу контейнер тиббиёт пунктида бирламчи тиббий санитария хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарурий барча шароитлар яратилган. Албатта, бундай ёндашув беморларга ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.