ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар танлови истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай имкониятлар қизларни ўз билимини ошириб, келгусида етакчи ва фаол аёллардан бирига айланиши учун замин яратаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ҳазорасп туманида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг туман босқичи 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларимиз таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича ўзаро беллашиб, ўз маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
Қизғин ўтган баҳслардан сўнг, танлов ғолиблари аниқланиб, дипломи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижага эришган истеъдодли қизлар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.