Вилоят Прокурори ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Хоразм вилояти прокурори Муродхон Ахмедов, туман ҳокими Зафар Абдиримов иштирокидаги учрашувда ёшларнинг таклиф, ташаббус ва муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

 


Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги таъкидланди.

 


Очиқ-ошкора, мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирди.
Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётган, бир гуруҳ ташаббускор ёшлар ва уларнинг ота-оналари вилоят прокурорининг ташаккурномаси билан тақдирланди.



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.