Вазир жамғармаси устамалари


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Бир неча босқичда ўтказилган синовларда тумандаги 2, 45,15, 34-сонли умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари Б.Ражабова, М.Рузимова, Э.Раззақов, Х.Ахмедов, М.Авезовалар Вазир жамғармаси устамаларига лойиқ деб топилди.

Маълумот ўрнида: Ушбу ўқитувчилар 9 ой давомида (2023 йил апрель-декабр ойлари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида устама олишади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.