ВАТАНПАРВАРЛИК — МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жорий йилнинг 15 декабридан 2020 йил 15 январигача «Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати» шиори остида «Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги» эълон қилинди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ҳазорасп туманида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, бугун тумандаги 9203-ҳарбий қисмда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов қатнашиб, Ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши, жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ва Ватан муқаддаслиги, унинг асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўтказилган тадбир давомида кўргазмали ҳарбий чиқишлар ва қурол-аслаҳа кўргазмаси қатнашчиларга намойиш этилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишдир.

«Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги» доирасида ўтказилган тадбирда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Г.Матмуротова, ветеран жангчи фахрийлар ҳамда тумандаги 22,25, 39 ва 43-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари қатнашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.