Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҲОКИМИ ФАРМОЙИШИ
Туман маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларини бартараф қилиш, маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга каратилган “Маҳалла раиси ислохатчи - Хоразм тажрибаси” йўлга қўйиш ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил
12 декабрдаги 238ф-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақасадида:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев), “Миллий банк” (Мирсоатов) ва “Узэлтехсаноат” уюшмаси (Юнусов), Ўрмон хўжалиги қўмитаси (Бакиров),“Узпаррандасаноат” уюшмаси (Азаматов) туманга маъсул этиб бириктирилганлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги, “Миллий банк” ва “Узэлтехсаноат” уюшмаси ходимлари 44 та маҳаллага умумлаштириш ва мувофиқлаштириш учун бириктирилганлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси (Каюмов), “Миллий банк” вилоят бўлими (Юлдашев),“Узэлтехсаноат” уюшмаси бошқармаси (Агзамов) туман штаби фаолиятини умумлаштириш ва мувофиқлаштиш учун бириктириганлиги ва “Маҳалла раиси ислохатчи - Хоразм тажрибаси” янги тизимини йўлга қўйиш бўйича доимий ишловчи республика штабига кунлик ахборот киритиб бориши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Маҳаллабай ишлаш бўйича “Маҳалла раиси ислохатчи - Хоразм тажрибаси” янги тизимни йўлга қўйишда туманда доимий ишловчи штаби
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва мазкур штаб маълумотларни умумлаштириб республика штабига ахборот киритиб борсин. - “Шовот” маҳалласи мисолида ишлаб чиқилган схема намунаси
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. - Маҳаллаларга тумандаги давлат идоралари ва ташкилотларининг ҳодимлари тегишли буйруқлар асосида бириктирилиши таъминлансин.
Буйруқда, бириктирилган ходимлар бўшаган тақдирда, вазифалар янги тайинланган ходимга юклатилиши ва 2 кун ичида маҳалла раисига ёзма равишда хабардор қилиши белгилаб қўйилсин.
Давлат идоралари ва ташкилотларининг тегишли буйруқлари асосида бириктирилган ходимлар рўйхатини 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ ишчи гуруҳлар таркиби шакллантирилсин.
- Бириктирилган ишчи гуруҳ аъзоларининг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгилансин:
- ҳар бир маҳалланинг “драйвер” ва “тасниф”ларини тоифаларга ажратган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ва маҳалла ҳудудудидаги муаммоларини босқичма босқич бартараф этиш;
- маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда маҳаллалардаги мавжуд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш объектларини узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
- маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш;
- маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаширишни таъминлаш;
- маҳалларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда ва Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва фуқаролар билан ишлашни, дафтарлардаги маълумотларни янгилаб бориш ва камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш чораларни кўриш.
- Ушбу тизимни самарали йўлга қўйиш бўйича қуйидаги назорат меҳанизми 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга биноан;
-бириктирилган масъуллар кунлик маҳалла раисига;
-ташкилот раҳбарлари масъуллар раислари иштирокида хафталик қилинган ишлар бўйича сектор раҳбарларига;
- сектор раҳбарлари Халқ депутатлари туман кенгашларига хар ойнинг 3-душанбасида ҳисобот бериб борсин.
Ҳисобот бериб бориш графиги 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Белгилаб қўйилсинки маҳаллаларга бириктирилган маъсуллар тизим бўйича ҳар куни штабга ва сектор раҳбарларига ахборат бериб борсин.
- Маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ходимларини маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни мазмун моҳиятини ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтириш бериш юзасидан секторлар кесимида семинар ўтказилиши белгилансин.
- Туман штаби (З.Оллакулиев) сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан маҳаллалар аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни мониторингни юритиш ҳамда ишчи гуруҳи таркибидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари кўрсатилган муддатда маҳаллаларда фаолият кўрсатишини таъминласинлар.
- Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳазорасп туман ҳокими У.Р.Машарипов