Ўз бандлигини таъминлаган 2-гуруҳ ногирони Лайло Матёқубова


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

«Шовот» маҳалласида истиқомат қилувчи, 2 гуруҳ ногирони Лайло Матёқубова илгари “Аёллар дафтари”да турарди. Ўз бандлигини таъминлаган Лайло “Карвак гуллари” масъулияти чекланган жамиятини очиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқда.


Ҳозирда иссиқхонасида 15 турдан ортиқ атиргул ва бошқа гул кўчатлари мавжуд. Иссиқхонада қийғос очилган гуллар барчага кўтаринки кайфият беради. Айни дамда Л.Матёқубова тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида томорқасининг 10 сотих майдонида иссиқхона ташкил қилиш ишларини олиб бормоқда.

 


Бугун туман ҳокими ўринбосари М.Нуруллаева, “Шовот” МФЙ раиси С.Ражабова ва журналист Ж.Усмановалар тадбиркор билан учрашиб, фаолияти билан танишдилар ва суҳбат олиб бордилар.
-Мен ўзимни ногирон демайман. Давлатимиз раҳбари яратиб бераётган имкониятлар туфайли мен бугун иш билан бандман, тадбиркорман. Оиламга даромад олиб келамоқдаман,-дейди Лайло Матёқубова.
Дарҳақиқат, унинг меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги барчамизга ибрат бўлса арзийди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.