ҲУНАР ТУГАНМАС - ХАЗИНА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲУНАР ТУГАНМАС - ХАЗИНА

Дунёда шундай бир хазина мавжудки, битмас-туганмас, ҳеч адоғи кўринмас деган иборалар айни ўша хазинага атаб берилган нисбатга ўхшайди гўё. У шундай хазинаки, агар истаса, қунт қилса ҳар ким ҳам у хазинага эгалик қилиши мумкин. Бу —ҳунар

Ҳунар чиндан ҳам хазинага ўхшайди. Ҳунарманд киши ҳеч қачон муҳтож бўлмайди, хорлик кўрмайди. Мол-дунё гўёки тоғдай бўлса-да, уни еб тугатиш аниқ, аммо ҳунар ортидан келадиган даромад ризқ-насибанинг мўл-кўллигини кафолатлайди.

Дарҳақиқат, ён-атрофга назар солсангиз, ҳунарли, касбу-корли кишининг тўкин, фаровон турмуш кечираётганига гувоҳ бўласиз. 

Азамат Ваисов ҳам шундай инсонлардан бири. У тумандаги “Зиёлилар” маҳалласида яшайди. 20 йилдирки, оилавий ҳунармандчилик билан шуғулланади. Хитой давлатидан келтирилган ускуна орқали  ҳозирги кунда турли мебеллар, нақшинкор эшиклар, ойналар ва турли ўлчамдаги устунларни ишлаб чиқармоқда.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ҳунарманд Азамат Ваисов билан учрашди ва фаолияти билан танишиб, муаммоларини тинглади.

Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида ер майдони сўраган ҳунармандга ҳуқуқий тушунтиришлар ва керакли тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, ҳунарнинг ўрни, чиндан ҳам беқиёс. Ҳунар нафақат яхши даромад, тўкин ҳаёт беради, балки ҳунарли одам ён-атрофида- гиларнинг мушкулини осон қилиш билан уларга ёрдами тегиб савобга дохил бўлади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.