УМИД МАШАРИПОВГА ДУРАДГОРЛИК АСБОБ-УСКУНАЛАРИ БЕРИЛДИ
Автор:
Сабрижамил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг кўрсатмасига асосан Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Ҳазорасп туманида (пробация ва профилактик) назоратда турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган суҳбатда “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи фуқаро Машарипов Умидбек Эргаш ўғли дурадгорлик касби борлиги аммо дурадгорлик асбоб ускуналари сотиб олишининг имкони бўлмаётганлигини билдирган эди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни туман ҳокими У.Машарипов фуқаро билан учрашиб, мурожаати ижобий ҳал этилиб, Умидбек Машариповга умумий қиймати 3 миллион сўм бўлган дурадгорлик асбоб-ускуналари берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.