ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Президентимизнинг «Ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан туман мактабларида туманимииз ҳокими раҳбарлигида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мактабларда турли касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилиб, жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш илари олиб борилди.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов 25-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган касб-ҳунар тўгараклари фаолияти билан танишди.

25-сонли умумтаълим мактабида 783 нафар ўқувчи таълим олиб, мактабнинг юқори синф (9-10-11-синф) ўқувчилари 134 нафарни ташкил қилади. Ўқувчиларнинг 64 нафари касб-ҳунар тўгаракларига жалб этилган.

 

 

 

Айни кунларда мактабда ўғил болаларга ҳунар ўргатиш учун мўлжалланган машғулот хонаси 13 турдаги (пайвандлаш ускуналари, турли станоклар ва ҳоказо), замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

 

Шунингдек, туман ҳокими ўқувчи қизларнинг меҳнат таълими хонаси билан танишди. Ўқувчи қизлар бу ерда тўқувчилик, тикувчилик, кандолатчилик, гул ясаш, бисер тўқиш каби йўналишларда касб-ҳунар ўрганмоқдалар.

 

Дарҳақиқат, касб-ҳунар – келажак пойдеворидир.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.