УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

 


Бугун Ҳазорасп туманидаги " Шовот" маҳалласида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.



Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, туман прокурори Дилшод Мадиримов иштирок этиб, мамлакатимизда, шунингдек, туманимизда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлари борасида гапириб ўтдилар.



Тадбирда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ривожланиш ва имкониятлар, қадрланаётган кексалар, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.




Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан барчага кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир давомида “Шовот” маҳалласида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.