УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" ТАДБИРИ

 

барчага кўтаринки кайфият улашди

 


Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.


Шу мақсадда бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ҳазорасп туманидаги "Юқори Шавот" маҳалласда "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.


Тадбирга уч авлод вакллари шунингдек, қўшни тумандан меҳнат фахрийлари ва ёшлар таклиф этилди.

Меҳмонлар шинам ва гўзал табиат қўйнида жойлашган "Юқори шавот" маҳалласидаги “Оталар чойхонаси”га таклиф этилди ва карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.


 


 Сўзга чиққан туман ҳокими Ўктам Машарипов аввало барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва бугунги кунда асрларга татигулик ютуқларга эришаётганимиз, эркин ва обод жамиятимизга, фаровон турмушимиз, тараққиётимиз суръатларига жаҳон аҳли ҳавас билан қараётгани, буларнинг барчаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.


Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.



Тадбир давомида Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.


Ушбу “Уч авлод учрашуви” тадбири барчага кўтаринки кайфият улашди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.