Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар
- БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА
Хоразм вилоятининг 201 минг 739 нафардан зиёд аҳолисига 1 та туман тиббиёт бирлашмаси, 7 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокорлик пунктлари, 10 та маҳалла тиббиёт пунктлари, тиббий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.
а) бирламчи тизимни аҳолига яқинлаштириш масаласи
Жорий йил 9 ойида жами, 2 та оилавий шифокорлик пунктидан 2 та(100%)га бажарилди. ( режада 2 та 100%га бажарилган).
Янги ташкил этиладиган Маҳалла тиббиёт пунктлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳолати;
Туманда жами 10 та махалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Натижада 49минг 877 нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.
б) касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ва скрининг дастурларини амалга ошириш ҳолати
Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолати;
Ҳазорасп вилояти бўйича хавфли ўсма касалликларини профилактик кўрикларда аниқланиши 34 фоизни ташкил этади, қолган 66 фоиз беморлар мурожаат бўйича аниқланади. Бунинг натижасида 1 йилгача ўлим кўрсаткичи 2023 йилнинг
1 ярим йиллигида 7,2 фоизни ташкил этиб 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоиз 1,3 фоизга камайган.
Ўрганиш натижасида эса 56 онкологик касалликлар аниқланган беморлардан 3 нафарида (5,3 фоизида) касаллик кечикиб аниқланган
Аёллар орасида кўкрак бези саратони бўйича ўтказилаётган онкоскрининг ҳолати;
Жумладан, 45-65 ёшли аёлларда кўкрак бези саратони 9 ойлик режаси туман бўйича 75 фоизга бажарилган, уларнинг 5 нафарида касаллик аниқланган.
Аёллар орасида бачадон бўйни саратони бўйича ўтказилаётган онкоскрининг ҳолати;
Жумладан, 35-55 ёшли аёлларда бачадон бўйни саратони 9 ойлик режаси вилоят бўйича 74 фоизга бажарилган, уларнинг 13 нафарида касаллик аниқлиб, 5 нафарида 6,9 фоизда касаллик кеч босқичда аниқланган.
Жумладан; Ҳазорасп туманида 14,2% беморда касаллик кеч босқичларда аниқланган.
Аҳоли орасида ўтказилаётган юрак қон томир, қандли диабет ва бошқа юқумли бўлмаган касалликларнинг скрининг ҳолати;
18 ёшдан 40 ёшгача вилоятнинг 74 минг 507 нафар аҳолисининг 55 минг 161нафари (74 фоиз) профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб уларнинг 4 минг 758нафари ( 8,62фоиз) 3 ҳавф гурухига, 1 минг 108 нафари (2 фоиз) 4 ҳавф гурухига киритилди.
Ҳудуд аҳолисининг 18 ёшдан 40 ёшгача аҳолини профилактик кўриклари натижалари ва уларни соғломлаштириш ҳолати.
Касаллик аниқланган 5866 нафар фуқароларнинг 5200 нафари (88 фоизи) амбулатор ва 666 нафари ( 12 фоизи) стационар соғломлаштирилган.
Уларнинг 3 173 нафари туман, 3159 нафари вилоят муассасаларида 14 нафари даражасида соғломлаштирилди.
в) кундузги стационарлардаги қатновларнинг холати
Жами кундузги стационарлар сони 74 ўринни ташкил этиб жорий йил 9 ой давомида 2624 нафар даволаниб стационар даволанишга бўлган мурожаатлар 2022 йилга нисбатан 5% камайган.
г) Бирламчи тиббиёт- санитария тизимини дори воситалари билан таъминланиш холати.
Вилоятда ҳудудларни бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 78-85% ташкил этади.
- ИХТИСОСЛАШГАН ТИББИЙ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА
а) Аҳолини даволаш-профилактика муассасаларига мурожаати
Туман бўйича стационарга мурожаат қилганлар жами 14811 нафарни ташкил қилиб бу ўтган 2022 йилга нисбатан 3,2 % ошган.
б) Худудлардаги касалланиш холати
Хоразм вилоятида катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар билан бирламчи касалланиш ҳолати; Қандли диабет касаллиги бўйича 2022 йилда 302 нафар ни ташкил этган бўлса, 2023 йил ярим йиллигида бу кўрсаткич 305 нафар ни ташкил этади.
Катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар билан умумий касалланиш ҳолати;
умумий касалланиш Қандли диабет касаллиги 2451 нафар
ни, 2023 йил ярим йиллигида 2804 нафарни ташкил этади.
Хавфли ўсма касалликлари 678 нафар,2023 йил биринчи ярмида 690 нафарни ташкил этади.
Катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлардан ногиронлик ҳолати;
Ҳазорасп туманида катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлардан ногиронлик, Юрак-қон томир касаллигида 2022 йил биринчи ярим йилликда 108 нафар, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 75 нафарни ташкил этган.
Қандли диабет касалликлари 2022 йил 9 ойида 104 нафар, жорий йил 9 ойлигида 127 нафарни ташкил этган. (Ногиронлик 23 нафарга ошган)
Хавфли ўсма касалликлари билан умумий касалланиш 2022 йилда 690 нафар 2023 йил биринчи ярмида 701 нафар ни ташкил этади.
Катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлардан эрта ўлим ҳолати.
Эрта ўлим (30-69 ёшдаги аҳоли орасида Жами вафот этганлар сони 178 нафар, шундан 99 нафар (55,6 фоизи) Юрак-қон томир касалликларига тўғри келади.
III. ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
Вилоятда оналик ва болаликни мухофаза қилиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, соғлом оилани шакллантириш, туғруқлар оралиғини камида 3-4 йилга узайтириш максадида 2023 йил давомида 53376 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 41495нафари ёки 78% тиббий кўрикдан ўтказилиб, 12409нафарида ёки 30% да турли хил экстрагенитал касалликлар аниқланди. 12409 нафар экстрогенетал касаллиги бор хотин-қизлардан 6453 нафари (52%) соғломлаштирилди, улардан нафарига 5876 (91%) амбулатор шароитда, 577 нафарига (9%) стационар шароитда тиббий хизмат кўрсатилди. Шулардан хомиладорликка нисбий моънелиги бор аёллар сони 14320 нафар (26,8%)ни, хомиладорликка мутлоқ моънелиги бор аёллар сони 2278 нафар (4,4%)ни ташкил этди.
Тўртинчи туғруқлар туманда 159 нафарни 4,4%) ташкил этиб 1 нафарга камайганлиги кузатилади. (2022 йил давомида 160 нафарни ташкил этган эди).
Бешинчи туғруқлар туманда 35 нафарни (1 %) ташкил этиб, 5 нафарга ошганлиги кузатилади. (2022 йил давомида 30 нафарни ташкил этган эди).
а) Фертил ёшидаги аёлларни конрацептив воситалар билан таъминланиш ҳолати
Ҳазорасп ТТБ жамғармасидан 3900000 сўмга 300 дона БИВ олинган.
б) Оналар ўлими
0 тадан1 тага (0 промиллидан, 00,4 промиллига) сонида тенг, кўрсаткичда ошган.
В)Гўдаклар ўлими
Туман бўйича 37 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 3 нафарга ошган. Гўдаклар ўлим кўрсатгичи 9,4 промиллига тенг ўтган йили шу даврга нисбатан 0,4 промиллига ошганлиги кузатилади. (2022 йили туманда 34 нафар гўдаклар ўлими содир бўлган ва 9,4 промиллига тенг бўлган).