Туман ҳокимининг қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-128-сонли Фармони ҳақида”ги 209-12-0-Q/22-сонли қарори ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 майдаги 209-12-0-Q/22-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида

Қарор қиламан:

  1. Вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-128-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан: 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилиши;

2022 йил 1 майдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 633 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги

ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 698 000 сўм;

1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000

сўмгача пенсия оливчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 698 000 сўм этиб белгиланганлиги;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар  нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммалар ҳисобдан чиқарилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул

қилинсин.

  1. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан вилоят ҳокимининг қарори 1-

иловага мувофиқ ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими (М.Самандаров)

болаликдан ногиронларга ҳамда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлашни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони талаблари асосида амалга оширсин.

  1. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ж.Усманова)га мазкур Фармоннинг

мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий ахборот тармоқларида кенг ёритиб борилиши тавсия этилсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молияиқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ғ.Саттаров зиммасига юклансин.

Ҳазорасп туман ҳокими                 У.Машарипов