Туман ҳокими ўқувчиларга дарс ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги 4-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактабнинг 9 “б”-синф ўқувчилари билан учрашди ва дарс ўтди.
Дарс давомида Ўктам Машарипов мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг таълим-тарбияси, бунда оила, мактаб ва маҳалланинг ўрни тўғрисида сўзлади. Ҳаётидаги, ўқиш давридаги қийинчиликлар тўғрисида ўқувчилар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, ҳозирда ўқувчилардан талаб этиладиган ягона вазифа фақат ўқиш эканлиги, бунинг учун қандай шароит ва имкониятлар зарур бўлса яратилиб берилишини таъкидлади.
Шундан сўнг ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлиш билан бирга ўз таклифларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.