Туман ҳокими спорт мактаби тренерлари билан учрашди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

2025 йил 13 феврал куни Президентимиз раҳбарлигида 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селексия қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги таъкидланган эди.


Ушбунинг ижроси юзасидан бугун туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев Мухомон маҳалласида жойлашган спорт мактабида бўлиб, тренерлар билан учрашиб очиқ мулоқот олиб борди ва уларнинг мурожаатлари, фикр ҳамда таклифларини тинглади. Спорт мактабида яратилган шароитлар билан танишди.

Маълумот ўрнида: Бугунги кунда тумандаги спорт мактабида 17 та спорт турлари мавжуд бўлиб шундан, 7 таси олимпия, 3 таси паралимпия, 5 таси миллий ва 2 таси ноолимпия спорт турларини ташкил қилади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.