Туман ҳокими ёшлар муаммоларини тинглади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида «ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаси эканини таъкидлаб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.
Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман ҳокими З.Абдиримов оғир тоифадаги ёшлар билан учрашиб, ёшлар тақдирини ўз фарзанди тақдири каби қараган ҳолда ҳар бир ёш билан самимий, очиқ мулоқот олиб бориб, уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларини ўрганмоқда.
Маълумот ўрнида: Ҳазорасп туманида оғир тоифага мансуб деб топилган 1416 нафар ёшлар мавжуд.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.