Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг 2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича  маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек махаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, улардан фойдаланиш йўналишлари, махаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳисоботи тўғрисидаги.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги  “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли  Қонунига мувофик, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2023 йил 5-январдаги “2023 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-57-1-12-0-К/23-сонли қарори, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2023 йил 7 январдаги “Ҳазорасп туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджети тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан туман махаллий бюджети харажатлари  200 028,1 млн.сўм қилиб белгилаб берилган эди.

Туман махаллий бюджет даромадларининг 2023 йил 1 ярим йиллик якуни бўйича  аниқланган режаси 38680,3 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, маҳаллий бюджетга ҳақиқатда тушган даромад 41873,3 млн.сўм бўлиб, режага нисбатан 3193,3 млн.сўмга, яъни 108,3 фоизга ортиғи билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича  аниқланган режаси 133933,7 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда қилинган ҳаражатлар 125208,7 млн.сўм, режага нисбатан 95,5 фоизга бажарилган.

 Жумладан, 1-гурух ҳаражатлар (иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар)- нинг аниқланган режаси 78990,6 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 77171,6 млн.сўмга, режага нисбатан 97,7 фоизга, 2-гурух ҳаражатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аниқланган режаси 11483,8 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 11502,6 млн.сўмга, режага нисбатан 100,2 фоизга, 4-гурух ҳаражатлари (бошқа харажатлар) аниқланган режаси 43459,3 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 36534,5 млн.сўмга, режага нисбатан 84,1 фоизга ижро этилган.

2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича юқори бюджетдан туман махаллий бюджетига 29026,9 млн.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар ҳамда 49421,0 млн.сўм тартибга солувчи бюджетлараро транферт ажратилган.

Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳақларининг 2-ярми ҳар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланган.

Бундан ташқари 2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича тумандаги кам даромадли оилаларга 30203,1 млн. сўмлик ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланган.

Ҳазорасп туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов), тумандавлат солиқ инспексияси бошлиғи (Д.Матякубов) ва туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи(Ш.Хўжаниёзов) билан биргаликда туман махаллий бюджетга даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришнитаъминласин.
  3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов)га:

-бюджетдан маблағ олувчиларнинг маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

-халқ депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман ҳокимлиги (Ж.Рўзимов) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Усманова)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишинитаъминлансин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокиминингбиринчи ўринбосари Ж.Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туманКенгашининг махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодийислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларибўйича доимий комиссияси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.