Тўй-маросимларни тартибга солиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби баъзи иллатлар кўзга ташланмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуратова Овшар маҳалласида бўлиб, нуроний онахонлар, отинойилар, хотин-қизлар фаоллари ва аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

 


Очиқ мулоқот давомида айрим ҳолларда никоҳ маросими ортиқча ҳашамга айланиб кетаётгани, ёшларимиз миллий урф-одатларимиз қолиб, четдан кириб келган ўзгача одатлар асосида ким ўзарга тўй қилиб, исрофгарчиликка йўл қўйиши каби иллатлар авж олаётгани борасида гапириб ўтди.
Шунингдек, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солишда ҳар биримиз масъул бўлиб, тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш, фуқароларга тушунтириш лозимлиги бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.