Топшириқлар ижроси амалда
2025 йил 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари «Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланиб, ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди”, дея таъкидлаган эди.
Ушбу белгиланган вазифалар ижроси юзсидан Ҳазорасп тумани ҳокими Мақсудбек Абдуллаев иш кунини фуқаролар мурожаатларини тинглаш билан бошламоқда.
Бугун ҳам эрта тонгдан туман ҳокими туман Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар мурожаатларини тинглади. Қабул давомида аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, қолганлари эса масъул ташкилотлар вакилларининг назоратига олиниб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати