Тадбиркорлик


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

Фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши албатта, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашда, камбағалликни қисқартириб, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Алоқали кўл маҳалласида яшовчи Рахматжон Матназаров ҳам бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланади. У маҳалласида эркаклар ва аёллар кийимларини тикиш учун мўлжалланган тикувчилик цехини ишга туширади ва маҳалласидаги 15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлайди.    

 

Туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев тадбиркор билан суҳбатлашар экан фуқаро газ масаласида муаммо борлигини ва бу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Туман ҳокими шу жойнинг ўзида тегишли масъуллар билан гаплашиб, муаммонинг ижобий ҳал қилиниши белгиланади.  

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

матбуот хизмати.