ТУМАН ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ СПОРТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ҳазорасп тумани 1-сон Болалар ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасида туман ҳокими Ўктам Машарипов Хоразм вилояти иккинчи лигасида тўп сураётган Ҳазорасп жамоаси ва раҳбарияти билан учрашди.
Учрашув чоғида туман ҳокими спортчиларимиз билан самимий мулоқот ўтказиб, жамоанинг чемпионатдаги ўрни, келажакдаги режалари борасида суҳбатлашди. Жамоанинг олдига қўйган мақсадлари йўлида имконият даражада қўллаб-қувватлаш истагини билдирди. Бундан ташқари футболчиларда ватанпарварлик туйғусини уйғотиш мақсадида ўзининг бой тажрибаси билан ўртоқлашиб, келгусида жамоа Про-лигада тўп суриб, биринчилар қаторида бўлиши ва терма жамоалар таркибини тажрибали футболчилар билан бойитиш бош мақсадимиз эканлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув чоғида спортчиларимиз ўзларини қизиқтирган савол ва фикрларини билдириб, яратилган барча имкониятлар учун туман ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.