ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР

 

Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳалқимизга хос бўлган анаъна ва гўзал фазилатлардан биридир.  

Бу анаънага риоя қилган ҳолда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими “Жуворхос” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Алижон Аҳмедов хонадонида бўлди.



Фуқаро билан суҳбатлашган туман ҳокими А.Аҳмедов оиласига турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга фарзандларига мактаб формалари, ўқув қуроллари ва оила-аъзоларига бошдан оёқ кийим-кечаклар етказилди.



-Мен туман ҳокимидан миннатдорман. Чунки, бахтсизлик туфайли 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолган ўғлим ҳолидан хабар олиб ҳеч бир ҳоким хонадонимизга келмаганди. Бугун эса туман ҳокими келиб, ҳолимиздан хабар олдилар. Турли озиқ-оват маҳсулотлари билан бирга кийим-кечаклар ҳам келтирдилар,-деди Дуржонгул Машарипова.


Ушбу хонадондан чиққан туман ҳокими 41-мактаб директори Хинжихон Абдурасулова ҳамроҳлигида шу маҳаллада яшовчи Дилмурод Отамуратов хонадонига борди. Фуқаролар уйи таъмирталаб эканлиги боис қурилиш материаллари, озиқ-оқат маҳсулотлари ва фарзандларига кийим-кечаклар етказилди.

 


Дарҳақиқат, туман ҳокими томонидан маҳаллалар бўйлаб олиб борилаётган  бу каби эзгулик ишлари яъни эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик барча учун намуна бўлиб, туманимизда ҳеч бири фуқаро меҳр ва эътибордан четда қолмаётганидан далолат беради.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.