ТУМАН ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ТУМАН ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ

деҳқон бозоридаги маҳсулот нархлари билан танишди

 

Республикамизда короновирус пандэмияси натижасида эълон қилинган карантин жараёнида Ҳазорасп деҳқон бозорларида аҳвол қай даражада эканлиги яъни нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, нархларни сунъий равишда оширмаслик юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов доимий равишда деҳқон бозорларида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилиб, картошка, пиёз, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари билан яқиндан танишиб келмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги дорихоналарда ҳам бўлиб, бу ердаги ҳозирги кунда зарур бўлган антицептик гел, ниқоб ва турли дорилар нархлари билан ҳам танишиб, бозорларда ва дорихоналарда нархларнинг сунъий равишда оширилмаслигини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.