ТОЖИБОЙ ОТАГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ЕТКАЗИЛДИ
72 ёшни қаршилаган Тожибой ота Хўжамуротов Ҳазорасп туманидаги “Жуворхос” маҳалласида яшайди. Отахон бугун нафақат оиласида, балки сектор раҳбари бошлиқ масъул ходимлар ардоғида. Чунки, отахонинг доимий тарзда хабари олинади.
Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан отахоннинг ҳолидан хабар олиниб, хонадонига ташриф буюрилди ва ногиронлик аравачаси етказилди.
Ўктам Машарипов отахон билан бироз дилдан суҳбатлашар экан, ундан яна қандай муаммо ва камчиликлари борлиги борасида сўради.
Отахон самимийлик ила барчаси яхши эканлигини, ҳолидан доим хабар олиниб турилганини ва ногиронлик аравачаси зарурати бор бўлиб, бугун бу мурожаати ҳам ижобий ҳал қилинганини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди ва дуога қул очиб, юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, эзгу тилакларини билдирди.
Дарҳақиқат, бугун Ҳазорасп туманида туман ҳокими бошчилигида ҳар бир инсон қадрланиб, ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, кам даромадли оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани таҳсинга сазовордир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлигик Ахборот хизмати.