ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА БАЖАРИЛМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм фаоллари, нуронийлари ҳамда ёшлар билан бўлиб ўтган йиғилишда белгилаб берган топшириқ ва вазифалар ижроси юзасидан бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ва вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Махмуджон Умурзақовлар 1-сектор ҳудудида жойлашган “Алоқали кўл” маҳалласида бўлдилар. Маҳалланинг “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган фуқаролар билан учрашдилар ва фуқаролар муаммоларини ўрганиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммолари, одамлар таклифларини ўргандилар ҳамда "Маҳаллабай" ишларини ташкил қилиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.

Шунингдек, ушбу маҳаллада жойлашган 35-сонли мактабда ҳам бўлиб, мактаб жамоаси билан учрашиб, улар фикри тингланди ҳамда мактабда яратилган шароитлар ва мавжуд камчиликлар ўрганилди.
Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад - одамларни ўйлантираётган, уларни ташвишга солиб, ечимини кутаётган муаммоларга барҳам бериш, шу билан бирга тадбиркорлик қилишга, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлаш, қўшимча даромад кўришларини таъминлаш, маҳаллалар фаровонлигига эришишдир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.