ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ  ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

Меҳнат ва ҳаракат замон талаби. Пандемия пайти бўлишига қарамай томорқа ерларини обод этиш, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш айни қизғин паллада. Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туман прокурори, 2-сектор раҳбари Руслан Жуманиязов ҳудудида бўлиб бу ерда қилинган ишлар билан яқиндан танишди ва керакли кўрсатмаларни берди.

Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, Ҳазорасп тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, баҳорги экинлардан икки баробар ҳосил олишни таъминлаш, шу аснода аҳоли даромадларини ошириш мақсадида қатор тизимли ишлар йўлга қўйилган. Буни ҳудудда амалга оширилаётган чора-тадбирлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, Аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Айниқса мамлакатимизда кечаётган бугунги карантин даврида бу масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, томорқадан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш мақсадида туманда аҳоли томорқаларининг ,шўрланиши юқори бўлган ҳудудларда коллекторлар қазиб ерларининг мелоратив ҳолати яхшиланмоқда ва ерлар ҳайдалиб экишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

Бундан ташқари сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги маҳаллаларда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида арзонлаштирилган кўчат уруғлари дўконлари ва бепул кўчатлар тарқатилиши йўлга қўйилган. Томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланилмоқда.

Айни пайтда маҳаллада яна бир ҳайрли ишлар амалага оширилмоқда. Аҳоли даромадини янада ошириш мақсадида яроқсиз ҳолда қолган ва ҳудуддаги ноқонуний қурилишлар ўрнида қўшимча томорқа ер майдонлари ташкил этилмоқда. Покуратура ташаббуси билан илгари кўримсиз ҳолатда ётган ерлар ўрнини кўрса кўзни қувонтирадиган яшилликлар, мўжазгина иссиқхоналар эгаллаяпти.

Шунингдек, бугунги кунда Овшар  маҳалласи ҳудудида 9 гектар ер дала томорқаси учун тайёрланиб, аҳолига шартнома асосида фойдаланиш учун берилди.

Дарҳақиқат, 2 сектор ҳудудида жойлашган Овшар маҳалласида ернинг тилини биладиган соҳибкорлар жуда кўп.  Чунки маҳалладаги қайси бир хонадонга борманг айни кунда ёшу улуғлар фарзанд ва набираларига бош қош бўлаётганининг   баҳорги экин текин ишларини давом қилаётганининг гувоҳи бўласиз. Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш уларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш хажмини ошириш, Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш лозимлигини ва бу давр талаби эканлигини тушуниб етган аҳоли, ўз томорқасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Албатта томорқа майдонидан самарали фойдаланилса рўзғорда кемтиклик бўлмайди. Қолаверса ҳар бир хонадоннинг обод бўлиши юртнинг иқтисодини янада мустаҳкамлайди. Шу боис томорқа нафақат даромад манбаи балки халқимизнинг реал даромадларини ошириш оилалардаги ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бозорларимиз тўкинлигининг бош омили ҳамдир.