ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - ИНСОН ҚАДРИ УЧУН


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан "Саломатлик сайиллари" ойлиги бўлиб ўтмоқда. 

Бугун ойлик доирасида Ҳазорасп туманида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Тиббий кўрикларга пойтахтимиздан ташриф буюрган малакали мутахассислар билан бирга вилоятдаги тиббий муассасаларнинг тажрибали шифокорлари жалб этилди.

Шифокорлар барча йўналиш ва мутахассисликлар бўйича тадбирга ташриф буюрган аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Тадбирлар доирасида аҳоли ўртасида “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”,  “ Биз чекишга қаршимиз” акцияси ва “Тўғри нафас гимнастика машқлари”  ҳам ўтказилиб,  аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя  қилиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш, касалликлар профилактикаси, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.