ТИББИЁТ ПУНКТИ ИШ БОШЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туманимиздаги “Қовунчи” маҳалласида аҳолига хизмат кўрсатиш учун контейнер тиббиёт пункти ўз фаолиятини бошлади.

Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев нуронийлар, тиббиёт ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Ушбу контейнер тиббиёт пунктида бирламчи тиббий санитария хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Тез кунларда тумандаги яна 2 та маҳаллада яъни “Янгиобод” ва “Богиэрам” маҳаллаларида ҳам ана шундай кўчма тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.