ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
Барчамизга маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган. Мазкур кучайтирилган тартиб даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида 2020 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” 446-сон қарор қабул қилинди.
- Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:
- коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;
- кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:
- врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
- ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.
Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга кирган.
Хусинбой ИСКАНДАРОВ,
Ҳазорасп туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.