ТЕНДЕР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Туманда 2023 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун 2022 йил 15 июлдан 5 августгача тендер танлови ўтказилади.

Тендер танловида қатнашувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан 2022 йил 15 июлдан бошлаб туман қишлоқ хўжалиги бўлимида аризалар қабул қилинади.

Буғдойнинг супер элита, элита ва кейинги авлодларидан уруғлик етиштириш ва сотиш учун тақдим этиладиган хужжатлар:

1. Танлов комиссиясига ариза.

2. Хўжаликнинг ер унумдорлиги тўғрисида туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимидан маълумотнома.

3. Хўжаликнинг сув таъминоти, ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисида туман мелиорация бўлими томонидан маълумотнома.

4. Хўжалик раҳбарининг маълумоти ва мутахассислиги тўғрисидаги белгиланган тартибда тасдиқланган хужжат нусхаси.

5. Хўжаликда техника воситаларининг техник паспортларидан кўчирма.

6. Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.

7. Фермер хўжалигининг ҳисоб варақасидаги мажбуриятлардан озод мавжуд пул маблағи ёки мол-мулкнинг баҳоси ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат.

8. Туман статистика бўлимидан сўнги 3 йил давомида ғалла сотиш бўйича шартномаларнинг бажарганлиги тўғрисида малумоти.

 

Мурожаат учун: телефон рақами: 33-25-437, 93-288-87-00

 

Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги бўлими.