ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ  


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Мамлакатимизда истиқлолдан олдин кўпгина меъморий ёдгорликлар, обидаларнинг аксарияти бузилиб йўқолиб ва ярим вайрона ҳолатларда қолган эди. Ҳозирги кунда эса ана шундай ёдгорлик ва иншоотларни қайта қуриш, таъмирлаш, асл тарихий асосда бунёд этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу жараёнлар ҳанузгача давом этмоқда.

Хусусан, Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлигида “Юқори Шовот” маҳалласида жойлашган таъмирталаб ҳолатга келиб қолган “Ансори бобо масжиди”да ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилиб, халқимизнинг маънавий мулкига, обод ва гўзал масканига айлантирилмоқда.

 

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ушбу маҳаллада бўлиб, “Ансори бобо масжиди”да олиб борилаётган таъмирлаш ишлари  билан яқиндан танишди ва бажарилиши лозим бўлган таъмирлаш ишлари бўйича тегишли мутасаддиларга керакли тавсия ҳамда топшириқлар берилди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.