ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

  ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

 

      


 Маълумки, давлат тасарруфида бўлган турли корхоналар маъмурий ва хусусий бинолар шунингдек, фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Қўриқлаш бошқармалари зиммаларига юклатилган айни кунда сохага замонавий ахборот комуникация воситаларининг тадбиқ этилиши ўз навбатида худудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиляпти.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси Ҳазорасп туман бўлими томонидан фуқароларга техник қўриқлаш пультининг вазифалари ва афзалликларини тушунтириш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири ҳам анашу жиҳатларга қаратилди.

Ҳазорасп тумани тадбиркорлик субъектлари ва шу ҳудудда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда объектлар ва фуқаролар хонадонларининг ишончли қўриғини таъминлаш мақсадида янги замонавий қўриқлаш ташвишгоҳ воситаларининг афзалликлари хусусида маълумотлар берилди.


Қайд этиш жоизки бу каби савдо мажмуалари ва аҳоли хонадонлари, маҳаллаларга видеокузатув воситаларининг ўрнатилиши кўпгина жиноятларни тезкорлик билан очишга хизмат қилмоқда. Шунингдек қўриқловга олинган масканларда ҳам бу каби салбий кўрсаткичлар секин камайишига эришилди. Муҳими сигнализация воситаларини ўрнатган киши ҳеч бир хавотирсиз мол-мулкини ҳимоялаш имконига эга.


Тарғибот тадбирида фуқароларга Қўриқлаш воситаларининг шу жиҳатлари хусусида тушунчалар берилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан объектлар ва фуқаролар хонадонларини ишончли қўриғини таъминлашдаги амалий ишлар ҳамда бу каби тарғиботлар келгусида уларга нисбатан жиноий тажовузларни олдини олиш элимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилоётгани билан аҳамиятлидир.


Шунингдек, ушбу тарғиботда фуқароларимизга Қўриқлаш хизматининг вазифалари ҳамда ҳозирги кунда яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилиб, фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ушбу тарғибот тадбирлари доимий равишда Хоразм вилоятининг барча туманлари бўйлаб амалга оширилиб келинмоқда.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.