ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан Ҳазорасп туманидаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳазорасп ихтисослашган мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаевлар иштирок этди. 

Туман ҳокими мактаб жамоасини янги ихтисослашган мактабга қабул қилинганликлари, янги ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, давлатимизни дунё ҳамжамиятида ривожланган давлатлар қаторида кўришни мақсад қилар эканмиз, бу муҳим вазифани фақат билимли, тарбияли, замонавий дунёқарашга эга бўлган ёшлар билан амалга ошириш мумкинлигини ва мазкур мактаб туманимизнинг барча ўқув муассасаларига ўрнак ва намуна бўлиши лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилди ва меҳмонлар мактабда яратилган шароитлар билан танишдилар.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.