ТАЙИНЛОВ
Автор:
Сабрижамил
Ҳоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 мартдаги 2-1924-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 21 ва 25-моддаларига асосан Ахмедова Шарқия Абдуллаевна - Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ахмедова Шарқия Абдуллаевна бугунги кунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Шарқия Ахмедованинг келгуси ишларида улкан зафарлар тилаймиз.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.