ТАДБИРКОРЛАР ТАШАББУС БИЛАН ЧИҚДИЛАР
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” юзасидан видеоселектор йиғилишида кириб келаётган Рамазон ойида нархни арзонлаштириш катта савоб экани, хусусан, гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархининг ошишига йўл қўйилмаслик маҳимлиги борасида таъкидлаб ўтган эдилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ташаббус билан чиқдилар.
Яъни бозорларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини Рўзаи Рамазон ойи муносабати билан 10 фоиз туширган ҳолда сотиш ташаббусини билдирдилар.
Ушбу ташаббусни тумандаги нуронийлар, туман имомлари ва сектор раҳбарлари маъқулладилар ва сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.