болаликдаги орзулари бугун амалга ошмоқда
Серёжа Қутлимуратов “Шодуҳуррам” маҳалласида яшайди. Болалигидан тадбиркор бўлишни орзу қилган ёшлардан. Сарёжа ҳозирда катта тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда тадбиркорлик учун бинони ўз маблағи ҳисобидан кўтарган ва Хитойдан пайпоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускунани келтириб ўрнатиш ҳаракатида.
Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов тадбиркор билан учрашиб, муаммоларини тинглади. Имтиёзли кредит олиш истаги бўлган Серёжа Қутлимуратовга муаммоси ижобий ҳал қилиниши ва катта маблағли кредит олиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
-Мен келгусида тадбиркорлигимни йўлга қўйиш орқали ўзимга ўхшаган ёшларни иш билан таъминлашни ният қилганман. Ҳозирда тикувчилик цехи фаолият юритиб турибди. 4 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланган. Қураётган бинода эса пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман. Бугун туман ҳокими тадбиркорлик фаолиятим билан танишдилар. Қўллаб-қувватлашларини айтдилар. Аввало биз каби ёшларга яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз,-дейди Серёжа Қутлимуратов.
Кўпгина соҳаларга қизиқувчи Серёжа тикувчилик фаолияти билан бирга акфа эшик-ойналарини ва турли уй жиҳозларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган. Тайёрлаган маҳсулотлари эса сифатли ва ҳамёнбоп эканлиги харидорларга маъқул бўлмоқда.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги матбуот котиби.