ТАДБИРКОР БЎЛИШИМГА САБАБЧИ БЎЛГАНтуман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб, ишбилармонлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ҳар бир фуқарога зарур имтиёзлар, амалий ёрдамлар кўрсатилаётгани боис ҳам айни кунларда туманимиз маҳаллаларида бу имкониятлардан фойдаланаётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда.
Айниқса, бундан ёшларнинг самарали фойдаланаётгани қувонарли ҳол.

 


Хусусан, “Юқори шовот” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтарида” турувчи Оғабек Нуруллаев “Агробанк” туман филиалидан 33 миллион сўм кредит олиб, керакли асбоб-ускуналарни сотиб олди ва темир эшиклар ишлаб чиқариш йўналишидаги тадбиркорлигини йўлга қўйди.
Ҳозирда бу ерда ўзи каби 5 нафар ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланган.

 


Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар тадбиркор фаолияти билан танишиб, Оғабек Нуруллаев билан суҳбатлашдилар ва муаммолари борасида сўрадилар.
-Мен бугун ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйганлигимдан жуда хурсандман. Кредит олишимда ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмади. Ҳазорасп туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов доимий тарзда биз билан учрашиб, ўз маслаҳатларини бериб келмоқдалар. Мен маҳалламизда ўтказилган сайёр қабулда ушбу тадбиркорлигимни йўлга қўйиш борасида айтганимда, керакли тавсиялар берган эдилар. Мана ҳозир ушбу тавсияларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишимни бошладим. Мени тадбиркор бўлишимга руҳлантирган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Оғабек Нуруллаев.

 


Дарҳақиқат, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда ишбилармонлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифамиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.