Суратларда акс этган ҳаёт
Сардорбек Бекназаров кучли истеъдод эгаси. У болалигидан расм чизишга қизиб, рассом бўлишни орзу қиларди. Натижада устози Қурамбой Матмуратовдан расм чизиш сирларини мукаммал ўрганади. Бугун эса у рассом. 30 нафарга яқин шогирдлари бор. Шулардан 8 нафари ҳозирги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида таҳсил олмоқда.
С.Бекназаров тасвирий санъат турлари - рассомчилик, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, либос дизайн ва минатюра бўйича ижод қилади. Унинг ҳар бир ижод иши бир-бирини такрорламайди. Баъзи расмларни кўрсангиз, худди тирикдек таассурот қолдиради.
-Мен расм чизишга қизиққаним боис устоз Сардорбек Бекназаровга шогирдликка тушдим. Устоз расм чизиш сирларини эринмасдан биз шогирдларга ўргатадилар. Келгусидаги мақсадим дизайин бўлиш,-дейди Мафтуна Отажонова.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.