“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бошланаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами тантаналари арафасида Ҳазорасп туманида эзгу амалларга киришилди.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида ва Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ҳамкорлигида “Боғуроғлар” ва “Наврўз” маҳаллаларидаги 8 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари “Оғабек” тўйхонасида ўтказилди.
Тўйга болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, жамоатчилик фаоллари таклиф этилди.
Суннат тўйида иштирок этган туман ҳокими томонидан болаларнинг ҳар бирига велосипед ва бошқа бир қатор совғалар топширилди ва ҳомий ташкилотларга миннатдорчилик билдирилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.