Сайёр суд


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

2024 йил 24 сентябрь куни жазо муқаррарлигини таъминлаш, маҳкумлар онгида қонунга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш борасида туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ва жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди  ҳамкорлигида сайёр суд йиғилиши ўтказилди.

 

Суд жараёнида Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган туман ИИБ пробация ҳисобида турган 6 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси  Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли  равишда озод қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги матбуот хизмати.