Сайёр_қабул
#Ҳазорасп
#Сайёр_қабул
Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва муаммо ечимини топиш бугунги кунда барчанинг масъулиятли бурчига айланди, десак муболаға бўлмайди.
Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ўзининг навбатдаги сайёр қабулини сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида ўтказди.
Сайёр қабулда фуқаролар кантракт пули, газ, кредит, йўлларнинг таъмирланиши, иш билан бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мазкур сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг баъзилари жойида мутахассислар жалб қилинган ҳолда ҳал қилинди.
Шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммолар эса тегишли тартибда тумандаги маъсул идора ва ташкилотларга ўрганиб ҳал қилиш учун топширилди ва туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.